Карлос Тевес: Роналду машғулотларга жуда мойил. Залга 8да келсанг ҳам у шуғулланаётган бўлади, 7:30да ҳам у залда

"Бока Хуниорс" клуби ҳужумчиси Карлос Тевес "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг тартиб-қоидага риоя қилиши ҳақида гапириб ўтди.

"У бутун кунини машғулотлар залида ўтказади, шунга мойил. Машғулотлар тонгда 9да бошланса у залга соат 8да келсам ҳам шуғулланаётган бўлар эди. Кейин соат 7:30 да келсам ҳам у яна залда бўлади.

Бир куни саъй ҳаракатлар билан соат 6:30да залда бўлишга интилдим, Криштиану ўшанда ҳам залда эди. У бироз уйқусираб турган эди, лекин у ўша ерда", - дейди Тевес.

Тевес ва Роналду биргаликда 2007 йилдан 2009й йилгача "Манчестер Юнайтед" клубида ўйнашган.

Бока Хуниорс Криштиану Роналду Манчестер Юнайтед Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Маттео Гендузи "Арсенал"нинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди
08:02
Хендерсон: Биз қуръа борасида ўйлаётганимиз йўқ
16:22
"Барселона" "янги Месси" топдими?
19:32
Гвардиола “Манчестер Сити”ни тарк этадими?
20:12