Унаи Эмери: Жака кейинги ўйинни ўтказиб юборади

"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери Англия чемпионати 11-тур "Вульверхэмптон" жамоасига қарши ўйинни асосий футболчиларидан бири ўтказиб юборишини айтиб ўтди.

"Энг муҳими шахс, одам. Барча одамлар каби муаммоларни енгиб ўтиши учун Жакага ҳам вақт бериш керак.

У мухлислар ва барчанинг олдида кечирим сўради. (Жака мухлисларнинг ҳуштакларига чидай олмай қўлини қулоғига қўйиб мухлисларни ҳақорат қилган ва устидаги футболкани йиртиб ташлаган).

Ўйлайманки, у эртага ўйнай олмайди. Энди биз бутун эътиборимизни кейинги ўйинга қаратишимиз керак", - дейди Эмери.

Эмери жамоада ярим ҳимоячи сардор бўлиши керак деган саволни душанба-сешанба кунлари муҳокама қилишини айтиб ўтди.

Ўқилган: 1746
Англия чемпионати Арсенал Унаи Эмери

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича