Шота Арвеладзе: Жамоа жуда яхши меҳнат қилмоқда

- Яхши ўйин ўтказдик. Кўплаб ҳужумлар уюштирдик ва яна 2-3та яққол голли имкониятларга эга бўлдик. Рақибнинг имкон қадар жиддий қаршилик кўрсатганини айта оламан. Улар охиригача таслим бўлишмади. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилишди.

Жамоадаги ҳар бир футболчининг меҳнатини айтиб ўтган бўлардим. Кимдир гол уради, кимдир узатма беради. Кимдир тўпни олиб қўяди. Масалан, Черан 30дан ортиқ голларга муаллифлик қилди. Машарипов эса голли узатмалар беришда даҳшатли кўрсаткич қайд этмоқда. Жамоанинг меҳнати энг таъкидлаб ўтса бўладиган жиҳатдир.

Жамоани кучайтириш ва янада рақобатбардош ҳолатга келтириш устида изланамиз. Қайси чизиқларни кучайтиришимиз кераклиги борасида тасаввурга эгамиз.

Сергеев мен келган биринчи йилда ҳам тўпурарлик қобилиятини кўрсатганди. У қандай гол уришни яхши билади. Қийинчиликка дуч келган пайтда клуб, жамоа ва мухлислар уни қўллаб-қувватлашди. Ҳаракатчан, меҳнаткаш, иштиёқи бор инсонларни қўллаш керак.

Ўқилган: 530
Пахтакор Ўзбекистон. Суперлига Шота Арвеладзе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича