АГМК футболчилари ФИФА кунлари сабаб таътилга чиқишди

Хабарингиз бор, ЎФА ва ПФЛ Ўзбекистон миллий жамоаси манфаатини ўйлаб ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги ўйинлардан олдин эртароқ йиғилиш мақсадида чемпионат тақвимига ўзгариш киритди.

Унга кўра, эндиликда Суперлиганинг 24-тур ўйинлари режадагидек 3-4 ноябрь кунлари эмас, балки ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан кейин ўтказилади.

Орада эса Суперлига жамоалари 23 ноябрга қадар расмий ўйинларда иштирок этишмайди. Шу муносабат билан АГМК жамоаси мураббийлар штаби "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин футболчиларга 1 ҳафталик таътил берди. Эндиликда жамоамиз 7 ноябрь куни одатдагидек Қибрайда йиғилади ҳамда Суперлиганинг 24-тури доирасидаги "Қўқон-1912"га қарши баҳсга тараддуд кўради. Унга қадар эса жамоамиз иккита назорат беллашувида майдонда тушишни режалаштирган. Бу ҳақда эса кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

АГМК Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Улуғбек Бақоев: Бугун ғалаба қозондик, лекин мен йигитларнинг ўйинидан қониқмадим
23:58
Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогида ярим финалчилар номи маълум бўлди
10:31
ЎФА техник директори ОФКнинг махсус текширув комиссияси таркибига киритилди
18:03