Пеп Гвардиола: Эртами кечми у "Барселона" клубини бошқаради

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хави ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Хави ўйнаб юрган пайтидаёқ мураббий эди. У футбол томоша қилаётганида кўзи чақнаб турарди. У аниқ мураббий бўлади. Футбол ўйнаётганида, уларни мураббий бўлади деб айта олмайсиз. Хавида бундай эмас.

Хави исталган жойда мураббийлик қилиши мумкин, нафақат "Барселона" клуби. Сиз унга бироз муддат беришингиз керак. Эртами кечми у "Барселона" клубини бошқаради. У ҳали ёш, у футболни билади, томоша қилади ва унда иштиёқ бор. Унинг "Барса"ни бошқараётганини кўриш жуда ҳам қизиқ бўлар эди. Хавига бошқариш жараённи жуда ёқади", - дейд Гвардиола.

Ўқилган: 1208
Барселона Хави Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича