Маурицио Сарри: Игуаин – бизнинг ягона марказий ҳужумчимиз

"Ювентус" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоасининг Италия чемпионати 10-тур "Женоа"га қарши ўйинига изоҳ бериб ўтди.

"Биз ғалабани фақатгина ўйиннинг охирида қўлга киритдик, лекин менинг фикримча, бу бутун ўйин давомида амалга оширилган ишларнинг якунида келиб чиқди.

Ҳозирги вақтда вазиятлардан унумли фойдаланиш жуда ҳам ёмон ва гол ўтказмаса ҳам бўладиган вазиятларда ҳам ўтказиб юбормоқдамиз.

Игуаин – бизнинг ихтиёримиздаги ягона ҳужумчи, унда ҳақиқий марказий тўпурарлик сифатлари жамланган. Қолганлар бунчалик эмас. Тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи юқори бўлганига қарамай, Гонсалосиз жарима майдончасида нимадир етишмаётгандай туюлади.

Ушбу жамоа А Сериянинг 8та ўйинида кетма-кет ғалаба қозонди, шундай экан ушбу жамоага ҳужумда ва ҳимояда бироз шижоат етишмаяпти", - дейди Сарри.

Гонсало Игуаин Италия чемпионати Маурицио Сарри Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Фонсека: Мхитарян “Рома”га креативлик қўшди
03:01
Недвед: Ҳаммаси ҳал бўлган, Аллегри "Ювентус" клубида қолади
12:03
Дибала Италия Суперкубоги тарихига кирди
05:45
"Ювентус" Руганини сотишга тайёр
09:20