Бэйл "Леганес"га қарши ўйиннинг 82-дақиқасида стадионни тарк этди

"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Испания чемпионатининг 11-тур "Леганес" жамоасига қарши ўйин пайтида "Сантьяго Бернабеу" стадионини тарк этди.

Уэльслик футболчи жароҳатлангани туфайли ўйинни трибуанадан кузатди, бироқ баҳснинг 82-дақиқасида стадионни тарк этди.

Клуб қоидаларига кўра, ўйинчилар стадионни ўйиннинг 80-дақиқасигача тарк этиши мумкин эмас. Шу тариқа, Бэйл жаримага тортилмайди.

"Мен у билан кийим алмаштириш хонасида гаплашдим. Агар у эрта кетган бўлса, бунга унинг ҳаққи бор", - дейди "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан.

Футболчининг стадионни ҳакам ҳуштагидан олдинроқ тарк этиши биринчи марта кузатилаётгани эмас.

Ўқилган: 1613
Гарет Бэйл Испания чемпионати Леганес Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича