Жерар Пике: "Барселона"га Неймарни сотиб олишига кўмак бериш учун келишув шартларимизни қайта кўриб чиқишни таклиф қилдик

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарнинг Каталонияга қайтиши учун ўйинчилар нимага тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Ўйинчилар Неймарни сотиб олишга кўмак бериш истаги ҳақида

"Биз президентга молиявий фэйр-плей билан боғлиқ муаммо борлигини билиб бизнинг келишувларимиз шартларини ўзгартиришни таклиф қилдик. Шунинг учун ҳам унга: "Биринчи йил пулни олгандан кўра, уни иккинчи, учинчи ёки тўртинчи йили ҳам олишимиз мумкин" дедик.

Биз ушбу клубга ёрдам бермоқчимиз, бу билан клуб молиявий фэйр-плей билан боғлиқ қийинчиликлардан қутулиқ қолган бўлар эди.

Бу ерда гап бизнинг маошларимиз камайиши ҳақида эмас, балки Неймарни сотиб олиш учун клубга ёрдам, ечим топишда. Ўшанда клуб буни яхши фикр деб қабул қилди, бироқ баъзи муаммолар туфайли қолиб кетди".

Неймарнинг қайтишининг иложи борлиги ҳақида

"Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин ва йилдан йилга бунинг гувоҳи бўлмоқдамиз Биз Неймарга "Сен олтин қамоқхонага кетаяпсан" деган эдик. Бироқ футболда бўлгани каби ҳар қандай эшик очилиб ҳам қолиши мумкин", - дейди Пике.

Барселона Неймар ПСЖ Трансферлар Херард Пике
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Атлетико" - "Валенсия": Таркиблар!
21:29
"Вильярреал" – "Барселона": Таркиблар!
23:28
“Реал” собиқ ҳужумчиси Ла Лигага қайтишга яқин
21:09
Рамос фаолиятида муҳим рол ўйнаган мураббийларни санади, улар орасида Моуриньо йўқ
00:55