Гаттузо бугун янги жамоасига эга бўлиши мумкин

"Милан"нинг собиқ устози Женнаро Гаттузо бугун "Удинезе" бош мураббийига айланиши мумкин.

Tuttosport нашрида ёзилишича, "Удинезе" раҳбарияти бугун Игорь Тудорни истеъфога чиқариши кутилмоқда. Бунга эса жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб бўлган. Қолаверса, "Удинезе" клуби "Аталанта" (1:7) ва "Рома" (0:4)га қарши учрашувларда йирик ҳисобда ютқазган.

Тудор истеъфога чиқарилса, ўрнини Гаттузо эггалаши кутилмоқда. У жамоа бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, "Удинезе" клуби айни вақтда 9-турдан сўнг 10 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди.

Ўқилган: 839
Женнаро Гаттузо Италия чемпионати Удинезе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича