Азиз Тўхтабоев: Бугунги ғалабани клубимиз президентига бағишлаймиз

Coca Cola суперлигаси 23-тур доирасидаги  “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Азиз Тўхтабоев иштирок этди.

Ўйинни кўрдиларинг шиддатли курашлар остида ўтди. Биринчи навбатда бугунги ғалабани эртага туғилган кунини нишонлаётган жамоамиз президенти Бахтиёржон ака Толиповга бағишлаймиз. Уларга муносиб совға ҳозирладик, деб ўйлайман. Бундан ташқари, бугун жамоамиз етакчиси Александр Мерзляков ҳам туғилган кунини нишонламоқда. Ғалаба унга ҳам ажойиб совға бўлди. Қолаверса, бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.

Ҳозирги ҳолатда ҳар икки жамоага ҳам ғалаба жуда зарур эди. Одатда бундай учрашувларда биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда тактика танладик ва бу тактикамиз ўзини оқлади.

Ўқилган: 1805
Азиз Тўхтабоев Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича