"Ливерпуль" Германия миллий терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, "Ливерпуль" клуби 23 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда ва уни сотиб олишни режалаштирмоқда. "Қизиллар" устози Юрген Клопп ҳужумда рақобатчи кучайтириш истагида Вернерни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Жорий мавсумда Вернер Бундеслига доирасида 9та учрашувда 6 маротаба тўп киритди.

Ўқилган: 1098
Ливерпуль РБ Лейпциг Тимо Вернер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича