"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич қишки трансферлар мавсуми пайтида жамоасини алмаштириши мумкин.
Marca нашрида ёзилишича, унга "Атлетико" клуби томонидан жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Матрасчилар" Ракитични билан музокараларга киришган.
Шунингдек, Иван хизматига "Интер", "Милан" ва "ПСЖ" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам фаолиятини бошқа жамоада давом эттирмоқчи.