Моуриньо "Арсенал" клубида Эмерининг ўрнини эгаллашга тайёр

"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо "Арсенал"нинг таклифини кўриб чиқишга тайёр, деб маълумот бермоқда ESPN нашри.

"Тўпчилар"да айни пайт бош мураббийи Унаи Эмерининг бўшатиши борасида режаси йўқ, бироқ Моуриньо ушбу лавозим бўшаган тақдирда таклифни кўриб чиқиш учун музокаларга тайёр.

Португалиялик мутахассисни Англиянинг турли уч клубида соврин ютиш имконияти жалб қилмоқда. Бироқ бунинг учун мураббий клуб раҳбариятидан соврин ютиш учун керак бўлган барча маблағларни ажратиш кафолатини олиши керак бўлади.

Аввалги хабарларга кўра, Моуриньо "Реал" клубини бошқариши мумкин.

Ўқилган: 2205
Арсенал Жозе Моуринью Унаи Эмери

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича