Месси клуб даражаси урилган голлар бўйича Роналдудан ошиб кетди

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионати 11-тур доирасида "Вальядолид" дарвозасига иккита тўп киритди.

32 ёшли аргентиналик футболчи клуб миқёсида 16 мавсумда 695та ўйин ўтказиб, 608та гол урди. Месси бутун фаолияти давомида фақатгина "Барселона" клубида тўп сурган.

Шу тариқа, Месси "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдудан голлар бўйича ўтиб кетди. Роналду клублар миқёсида 18 мавсумда 814та ўйин ўтказиб, 606та гол урган.

Ўрта ҳисобда Месси бир ўйинда 0,87та гол уради, Роналду эса – 0,74та.

Барселона Криштиану Роналду Лионель Месси Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жозе Моуриньо: Мухлисларнинг ёнига боришни истамадим
09:16
"Наполи" Милинович-Савични ижарага олмоқчи
21:13
"Барселона" "янги Месси" топдими?
19:32
"Арсенал" ва "МЮ" Рабьо учун курашади
14:24