Суперлига. "Қўқон-1912" меҳмонда "Бухоро"дан устун келди, "Бунёдкор" эса "Андижон" билан муроса кўчасини танлади

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган яна иккита учрашув поёнига етди.

"Бухоро" жамоаси меҳмонда "Қўқон-1912" билан куч синашди. Баҳс 0:1 ҳисобида қўқонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 28-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов томонидан киритилди. У пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ўтказиб юборилган голдан кейин "Бухоро" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо, яратилган вазиятларни голга айлантириш вақтида омад қўқонликлар тарафида бўлди. Шу тариқа, "Қўқон-1912" меҳмонда муҳим уч очкога эга чиқди.

"Андижон" эса ўз майдонида "Бунёдкор" билан куч синашди. Мазкур баҳсда иккала жамоада ҳам дастлабки бўлимда ҳам кўплаб вазиятлар яратилди. Бироқ гол уриш иккала томонга ҳам насиб қилгани йўқ. Танаффусдан сўнг эса мезбонлар гол уриш учун яқин келишди. Шунингдек, "Бунёдкор" сафида Абдулла Абдуллаев иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни барвақт тарк этди. Баҳснинг иккинчи таймига 5 дақиқа қўшиб берилди. Шундан сўнг дастлаб Нурулло Тўхтасинов ҳисобни очди.

Тошкентликларнинг қувончлари узоққа чўзилмади. Гол ўтказиб юборган мезбонларнинг ҳужумида Шаҳзод Убайдуллаев мувозанатни тиклади. Шу тариқа, беллашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистон Суперлига, 23-тур

"Бухоро" - "Қўқон-1912" - 0:1
Гол: Мурод Холмуҳаммедов (28, пен)

"Бухоро" - Раҳим Давронов, Бобур Амонов, Саламат Қутибоев, Асад Собиржонов, Беҳруз Шодмонов, Эргаш Исмоилов, Жаба Липартия, Мурод Бобожонов, Микован Капор, Фатхулло Фатхуллоев, Анвар Жўраев.

"Қўқон-1912" - Музаффар Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Жасур Ҳасанов, Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Александр Мерзляков, Жасур Ёқубов, Мурод Холмуҳаммедов, Отабек Ҳайдаров (Хожимат Эркинов, 75).


"Андижон" - "Бунёдкор" - 1:1
Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев (90+4) - Нурулло Тўхтасинов (90+2)

"Андижон" - Виталий Мирний, Роббим Ҳасанов, Шаҳзод Убайдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев, Рўзимбой Аҳмедов, Сардор Азимов, Баҳодир Қаҳрамонов, Радослав Алексич, Аброр Хусинов, Бобур Акбаров, Хушнудбек Авилов.

"Бунёдкор" - Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Бобур Фарҳодов, Анвар Ғофуров, Хуршид Ғиёсов, Лутфулло Тўраев, Нурилло Тўхтасинов, Дмитрий Островский, Абдулла Абдуллаев, Санжар Турсунов.

Андижон Бунёдкор Бухоро Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” аутсайдерга ютқазиб қўйди ва Ла Лигадаги илк мағлубиятини тан олди
01:55
Евро-2020 саралаши. Бугун Испания ва Италия термалари ўз ўйинларини ўтказишади
08:21
Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашувини япониялик ҳакамлар бошқаради
16:58
"Бунёдкор" қўшиб берилган дақиқаларда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди
21:12