“Барселона” ўзида “Вальядолид”га бешта гол урди

Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин олган “Барселона” – “Вальядолид” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Мезбонлар сафида Лионель Месси дубл қайд этган бўлса, Клеман Лангле, Артуро Видал ва Луис Суареслар бир мартадан рақиб дарвозасин иишғол қилишди. Меҳмонларнинг ягона жавоб тўпига Оливас муаллиф бўлди.

Шу тариқа, “Барса” очколарини 22тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида пешқадамга айланди.

Ла Лига, 11-тур

Барселона – Вальядолид 5:1 (3:1, 2:0)

Голлар: 1:0 – 2 Лангле, 1:1 – 15 Оливас, 2:1 – 29 Видаль, 3:1 – 34 Месси, 4:1 – 75 Месси, 5:1 – 77 Суарес.

Барселона – тер Стеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба (Серджи Роберто, 78), Видаль, Бускетс, де Йонг (Ракитич, 60), Месси, Суарес, Фати (Гризманн, 63).

Вальядолид – Масип, Хоакин Фернандес, Оливас, Барба, Порро, Мичел, Ануар (Эрвиас, 53), Начо Мартинес (Салису, 32), Плано (Унал, 66), Гвардиола, Вальдо Рубио.

Огоҳлантиришлар: Хоакин Фернандес (45), Гвардиола (68), Мичел (79).

Ўқилган: 2143
Барселона Вальядолид Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича