"Манчестер Юнайтед" Погбага ўринбосар топди

"Лилль" ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре фаолиятини "Манчестер Юнайтед" клубида давом эттириши мумкин.

ESPN нашрида ёзилишича, "қизил иблислар" жамоани тарк этиши кутилаётган Поль Погбага ўринбосар сифатида айнан Сумарени жамоага таклиф қилмоқчи.

Манбада ёзилишича, "Манчестер Юнайтед"нинг скаутлари ушбу хавбекнинг ҳаракатларини кузатиш учун "Лилл"нинг Чемпионлар лигаси 3-тур доирасида "Валенсия"га қарши баҳсида стадионда бўлишган.

Сумаренинг "Лилль" билан шартномаси мавсум охирида якунланади ва у эркин агент мақомида инглиз клуби сафига ўтиши мумкин.

Ўқилган: 1934
Бубакари Сумаре Лилль Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича