"ПСЖ" Икарди борасида муҳим қарорга келди

"ПСЖ" клуби раҳбарияти ҳужумчи Мауро Икардининг трансферини бутунлай сотиб олмоқчи.

Gazzetta dello Sport нашрида ёзилишича, парижликлар раҳбарияти ижара асосида тўп сураётган ҳужумчининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмоқда. Француз клуби 26 ёшли аргентиналик футболчи трансферига 60 миллион евро сарфлашга тайёр. Бу келишув қишки трансферлар мавсумидаёқ амалга оширилиши кутилмоқда.

Икарди ёзда ижара асосида "ПСЖ" сафига келиб қўшилди. У парижликлар либосида 4та учрашувда 4та гол уришга эришди. 



Ўқилган: 1958
Мауро Икарди ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича