Тачмурод Агамуродов жамоасининг мағлубиятига изоҳ берди

“Сўғдиёна” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Самарқанд жамоаси бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўйин борасида фикр билдирди.

- Жамоамизнинг бугунги ўйинидан асло қониқмадим. Майдонда ҳеч бир ҳаракатимиз натижали бўлгани йўқ. Жамоа кетма-кет мағлубиятлар сабабли кучли босимдан қутила олмаяпти. Омадсизликлар жамоа руҳиятига салбий таъсир қилиши аниқ. Шу боис майдонда ҳам йигитлар ўзларини кўрсата олишмаяптган бўлишлари мумкин. Биринчи бўлимда дуранг қайд этилган бўлса-да, икки таймда ҳам ўйинимизнинг даражасидан умуман қониқмадим. Жамоанинг лигада тушиб кетиш хавфи остида эканлиги босим остида қолдирмоқда. Қолаверса, “Динамо”да тажриба етишмаётгани кўриниб турибди. Рақиб жамоани бугунги ғалаба билан табриклайман. “Сўғдиёна” бежизга 3-ўрин учун курашмаётганлигини кўрсатди.

Имконият қолдими? Ҳа, имконият сўнгги турларгача бўлади. Аммо биз курашиб, очколарни олишимиз шарт. Учта тур қолди, охиригача курашамиз - дейди Тачмурод Шамакович.

Динамо Самарқанд Тачмурод Агамуродов Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Улуғбек Бақоев: Бугун ғалаба қозондик, лекин мен йигитларнинг ўйинидан қониқмадим
23:58
ЎФА техник директори ОФКнинг махсус текширув комиссияси таркибига киритилди
18:03
Темур Кападзе бошчилигида ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари бўлиб ўтмоқда
16:24