"Сўғдиёна" ўз майдонида "Динамо"га жавобсиз учта тўп киритди, Навоийда эса кучлар тенг келди

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган иккита учрашув поёнига етди.

Жиззаҳда "Сўғдиёна" клуби Самарқанднинг "Динамо"сини қабул қилди. Баҳс 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Дастлабки бўлимда ҳар иккала томонда ҳам вазиятлар яратилган бўлса-да, ҳисобни очиш бирорта томонга насиб қилмади.

Танаффусдан сўнг мезбонлар кўпроқ ҳужумлар уюштирди ва 51-дақиқага келиб Санжар Рашидовнинг голидан сўнг "Сўғдиёна" ҳисобда олдинга чиқиб олди. 60-дақиқага келиб эса Жасур Ҳасановнинг тўп оширишидан сўнг Шохрўз Норхонов боши билан иккинчи тўпни йўллади, - 2:0. Орадан ўн дақиқа ўтиб, Сардор Қулматов учрашувдаги учинчи голни Ботирали Эргашев қўриқлаётган дарвозага йўллади, - 3:0. Шу тариқа, баҳс мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. "Сўғдиёна" 3-ўринга расман жойлашиб олди. Уларга асосий рақобатчилик қилаётган "Бунёдкор" эса эртага  Андижонда меҳмон бўлади.

Навоийда кечган "Қизилқум" - "Металлург" учрашуви эса 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Бу ўйиннинг дастлабки бўлимида ҳисоб очилгани йўқ. Танаффусдан сўнг "Металлург" футболчилари Станислав Андреевнинг пенальтидан киритган голи эвазига ҳисобни очди, - 0:1. Меҳмонларнинг қувончи узоқга чўзилмади. Ҳакам бу сафар бекободликлар дарвозасига пенальти белгилади. Бундан эса мезбонларнинг грузилиялик легионери Лаша Тотадзе унумли фойдаланди, - 1:1. Бу натижа ўйин охиригача сақланиб қолинди, - 1:1.

"Қизилқум" ушбу дурангдан сўнг очколари сонини 23тага етказиб олди. "Металлург"да эса 28 очко мавжуд.

Ўзбекистон Суперлигаси, 23-тур

"Сўғдиёна"  - "Динамо" - 3:0
Голлар: Санжар Рашидов (51), Шохрўз Норхонов (60), Сардор Қулматов (70)

"Қизилқум" - "Металлург" - 1:1
Голлар: Лаша Тотадзе (51, пен) - Станислав Андреев (46, пен)

Динамо Самарқанд Қизилқум Металлург Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



freeauditsite@gmail.com 20:35 29/10/19
Здравствуйте, посмотрели Ваш сайт. Много недоработок по SEO, он у Вас просто висит в интернете или все-таки делали для привлечения клиентов? Также рекомендую обновить оформление сайта, на более свежий дизайн. Хотите получить расчет по развитию сайта? РЕЗУЛЬТАТЫ ЧЕРЕЗ 1 МЕСЯЦ!!! Отправьте фразу "Цена "и укажите ваш сайт"" СМС на тел. 8-903-301-09-61или на почту freeauditsite@gmail.com

Мазву бўйича

Шота Арвеладзе: "Сурхон" агрессив ўйин кўрсатади
12:42
"Пахтакор" - "Динамо". Превью
10:01
Сергей Лушчан: Мен тўғри тактика ва таркиб танлай олмадим
13:09
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05