Россия Премьер-лигасининг октябрь ойидаги энг яхши футболчи ва мураббийи номи эълон қилинди.
Унга кўра, энг яхши футболчи сифатида "Зенит" ҳужумчииси Артем Дзюба топилди. У октябрь ойида 4та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди.
"Зенит" устози Сергей Семак эса энг яхши мураббий номига сазовор бўлди. Семак қўл остида питерликлар октябрда 3та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.