"Бешиктош" Кариус бўйича муҳим қарорга келди

"Бешиктош" раҳбарияти дарвозабон Лорис Кариусни қишки трансферлар мавсуми вақтида "Ливерпуль"га қайтармоқчи.

Takwim нашрида ёзилишича, турк клуби Кариуснинг қилаётган доимий хатоларидан чарчаган ва уни "Ливерпуль"га қайтариб юбормоқчи. Ҳозирда "Бешиктош" ўз сафига янги дарвозабон қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Клуб Кариусни икки мавсумга мўжалланган ижара шарти асосида ўз сафига қўшиб олганди.

Ўқилган: 1532
Бешиктош Лорис Кариус Туркия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича