Бугун Суперлиганинг 23-тур учрашувларига старт берилади

Бугун, Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тур учрашувларига расман старт берилади.

Жиззахда "Сўғдиёна" клуби Самарқанднинг "Динамо"сига қарши баҳс юритади. Ушбу беллашув 17:00да старт олади. Ҳозирда Улуғбек Бақоев устозлигидаги жиззахликлар 3-ўрин учун курашмоқда. Шу сабабли улар ҳар бир турда максимал ғалаба учун баҳслашишади. "Динамо"да эса аҳвол анча оғир. Тачмурод Агамуродов бош мураббий этиб тайинланганидан кейин ҳам самарқандликлар ғалаба қозона олишмаяпти. Улар сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган "Қизилқум" бугун Навоийда "Металлург"ни қабул қилади. Ўтган турда "Қўқон-1912" майдонида ғалаба билан ортига қайта олган Ҳамиджон Актамов шогирдлари бугун "Металлург"ни мағлуб қилиш учун майдонга чиқади. "Қизилқум" ҳисобида 22 очко мавжуд бўлиб, улар сўнгги поғонадаги "Динамо"дан атига 4 очко илгарилаб кетган. Шу боисдан сўнгги ўринларда юрган жамоалар иштирокидаги баҳслар анча қизиқарли тарзда ўтиши маълум.

Ўзбекистон Суперлигаси, 23-тур

17:00. "Сўғдиёна" - "Динамо"

17:00. "Қизилқум" - "Металлург"


Ўқилган: 845
Динамо Самарқанд Қизилқум Металлург Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича