"Пахтакор" — "Сурхон". Превью

Суперлиганинг 23-турида "Пахтакор" Тошкентда "Сурхон"ни қабул қилади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 25 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 19тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 1 бор дуранг натижа қайд этилган ва 5 баҳсда рақибнинг қўли баланд келган. "Сурхон" дарвозасини 80 марта ишғол қилган "Шерлар" ўз дарвозасидан 24 тўп олиб чиқишган. Тошкентдаги 12 беллашувнинг 11тасида "Пахтакор" ғалаба қозониб, бир ўйинда имкониятни бой берган. Ўша учрашувларнинг 10тасида "Пахтакор" йирик ҳисобда зафар қучган. Сўнгги 9 баҳсда "Пахтакор"нинг кетма-кет йирик муваффақияти кузатилган. 2004 йил тўқнашувлар тарихидаги энг йирик натижа "Пахтакор" ғалабаси билан қайд этилган - 8:0.

Баҳсни "Сурхон" футболчиси Аброр Исмоилов сариқ карточкалар дисквалификацияси сабабли ўтказиб юборади. Жамоамизда бундай йўқотиш мавжуд эмас.

"Пахтакор" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги беллашув 31 октябрь, пайшанба куни соат 18:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.

"ПАХТАКОР" – "СУРХОН"

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Равил Шояхметов, Александр Буров, Фарруҳ Янсупов.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
Комиссар: Александр Давиденко.

Пахтакор Сурхон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



bettingredstar@gmail.com 12:31 29/10/19
Hammangizni @bettredstar telegram kanaliga taklif qilaman

Мазву бўйича

Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Улуғбек Бақоев: Бугун ғалаба қозондик, лекин мен йигитларнинг ўйинидан қониқмадим
23:58
Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогида ярим финалчилар номи маълум бўлди
10:31
ЎФА техник директори ОФКнинг махсус текширув комиссияси таркибига киритилди
18:03