КХДРдаги Осиё чемпионатида қатнашган оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди

Корея Халқ Демократик Республикасининг Пхеньян шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етгани ва унда иштирок этган спортчиларимиз 14 та медаль қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимиз Тошкент халқаро аэропортида катта тантана билан кутиб олинди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раҳбарияти, спортчиларимизнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

«Мусобақа мен учун олдинда турган Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион очколарни жамғаришим билан аҳамиятли эди. Мураббийларимиз билан олдинга қўйилган вазифани муносиб бажара олдик. Мусобақада силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича жаҳон рекордини янгиладим. Ҳали ёш бўлганим учун қисқа оралиқдаги мусобақаларда тез тикланишга улгурдим. Энди эътиборимиз фақат ва фақат Токио Олимпиадаси йўлланмаларига қаратилади» – деди мусобақа ғолиби Кумушхон Файзуллаева.

“Мусобақада Кумушхон Файзуллаева, Нигора Абдуллаева ҳамда Муҳаммадқодир Тоштемиров каби катталар ўртасидаги турнирларда қатнашаётган вакилларимиз ҳам иштирок этиб, Токио Олимпиадаси йўлида йирик рейтинг очколарини жамғариб олишди. Унда, шунингдек, Акбар Жўраев, Адҳамжон Эргашевдек ёшларимиз ҳам қатнашишлари мумкин эди. Бироқ иккисида ҳам Олимпиада йўлида етарли рейтинг очколари бўлгани учун уларни таркибга жалб этмадик. Бизнинг олдимизда турган асосий старт Токио Олимпиадаси бўлиб турибди. Унга терма жамоамиз вакиллари максимал 4 та лицензия олишлари мумкин. Олимпия ўйинларида қатнашадиган тўртала спортчиларимиз ҳам фақат ва фақат медаллар учун кураш олиб бора оладиган атлетлар бўлишади. Бунинг учун уларнинг натижаларидаги динамик ўсишни назорат қилиб боришимиз керак. Спортчиларимизнинг бундай юқори натижалар қайд этишида муҳтарам Презинтимизнинг спортга қаратаётган улкан эътиборларининг хиссаси катта”, – деди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов.

Спортчиларимиз эндиликда қисқа муддатли дам олишдан сўнг олдинда турган йирик мусобақаларга тайёргарликни бошлаб юборишади.

UFF.uz Спорт Дзюдо
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шаҳобиддин Зоиров, Иқболжон Холдаров ва яна 12 нафар боксчимиз Таиланддаги халқаро мусобақада иштирок этишади
08:10
Бокс. Нодиржон Мирзаҳмедов Таиланддаги “Қирол кубоги” мусобақасида олтин медалга сазовор бўлди
12:53
Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди
09:36
Бугун спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ старт олади
10:24