Икарди: Ушбу "ПСЖ" – мен ўйнаган жамоалар ичида энг яхши жамоа

"Интер" клубидан "ПСЖ" сафига ижара асосида ўтган Мауро Икарди Франция чемпионати 11-тур "Марсель" жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гол уриб жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Менга буюк чемпионлар билан ўйнаш насиб қилган, бироқ "ПСЖ" клубининг ҳозирги таркиби – мен ўйнаганлар ичидаги энг кучлиси. Ўзимни ажойиб ҳис қилмоқдаман ва кейин ҳам гол уришга тайёрман", - дейди Икарди.

Икарди "ПСЖ" клубига ушбу ёзда "Интер" сафидан эркин агент мақомида ўтган эди. Жорий мавсум 26 ёшли аргентиналик ҳужумчи Франция чемпионатининг 4та ўйинида иштирок этиб ўз ҳисобига 4та гол ва 1та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1637
Мауро Икарди ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича