"Барселона" клуби Ракитични "Интер" футболчисига алмаштириши мумкин

"Барселона" клуби "Интер" ярим ҳимоячиси Стефано Сенсининг трансфери устида ишламоқда, деб ёзади Diario Sport нашри. Манбанинг таъкидлашича, каталонияликлар "Интер"га алмашишни таклиф қилмоқда. Ушбу ҳолатда Миланга Иван Ракитич кўчиб ўтиши кўзда тутилмоқда.

24 ёшли Сенси "Интер" клубига ёзда ижара асосида "Сассуоло"дан ўтган эди. Футболчининг келишувида 25 млн евро миқдоридаги товон пули кўзда тутилган. Сенси жуда ҳам тез суратда Милан клубининг асосий футболчисига айланди, "Интер" бош мураббийи Антонио Конте уни плеймейкер сифатида қўлламоқда. Жорий мавсум Сенси А Сериянинг 7та ўйинида 3та гол ва 4та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 2056
Барселона Иван Ракитич Интер Стефано Сенси Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича