Пара-академик эшкак эшувчиларимиз ҳам Осиё чемпионатида зафар қучишди

Хабар берганимиздек, Жанубий Кореянинг Чонжу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемионати якунланди. Ўтказилган беллашувлар пара-атлетларимиз учун ҳам муваффақиятли якунланди.

Қитъа биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз Отабек Қўчқоров ва Гулчирой Эсанбоева “PR2 mix 2X” йўналиши бўйича 2000 метр масофага ўтказилган баҳсда маррага биринчи бўлиб етиб келишди. Вакилларимиз масофани босиб ўтиш учун 09.50:43 дақиқа сарфладилар.

Эслатиб ўтамиз, кундузги дастурда атлетларимиз 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларини қўлга киритишган эди. Шу тариқа пара-атлетларимиз билан ҳисоблаганда Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини 3 та олтин ва 4 та кумуш медаллари билан якунлади.

UFF.uz Спорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ирода Тўлаганова халқаро ташкилотнинг масъулиятли лавозимига тайинланди
07:09
BEFIT RACE – янги форматдаги мусобақалар Тошкентдаги Экопаркда бўлиб ўтди
17:40
Рио-де-Жанейро Токио-2020 эшикларини очади
15:28
Ўзбекистон МОҚ бош котиби истеъфо берди
17:20