“Рома” ўз майдонида “Милан”ни мағлуб этди

Италия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган “Рома” – “Милан” учрашуви ўз якунига етди. “Стадио Олимпико”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ғалабага эришди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида Эдин Жеко римликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 55-дақиқада Тео Эрнандес мувозанатни тиклади. Бироқ орадан кўп ўтмай Николо Дзаниоло мезбонларнинг иккинчи голига муаллиф бўлди.

Шу тариқа, “Рома” очколарини 16тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилди. “Милан” (10) эса 13-поғонада кетмоқда.

А Серия, 9-тур

Рома – Милан 2:1

Голлар: 1:0 – 38 Жеко, 1:1 – 55 Тео, 2:1 – 58 Дзаньоло.

Рома – Лопес, Смоллинг, Спинаццола (Четин, 77), Коларов, Манчини, Дзаньоло (Сантон, 83), Пасторе, Перотти (Антонуччи, 53), Верету, Фасио, Жеко.

Милан – Доннарумма, Конти (Калабрия, 52), Тео, Романьоли, Мусаккьо, Биглия (Беннасер, 72), Лукас Пакета (Пионтек, 63), Чалханоглу, Кессиэ, Сусо, Рафаэл Леау.

Огоҳлантиришлар: Манчини (41), Мусаккьо (49), Биглия (64), Чалханоглу (74), Антонуччи (78), Четин (83), Коларов (90), Романьоли (90).

Италия чемпионати Милан Рома
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Рома" клуби "Барселона" футболчисини ижарага олмоқчи
10:13
Рибери – А Серияда сентябр ойининг энг яхши ўйинчиси
17:04
“Наполи” президенти: Хамес “Наполи”га ўтишга тайёр, бироқ “Реал” жуда кўп пул сўрамоқда
17:48
"Ювентус" – "Милан": Таркиблар!
20:14