А Серия. “Наполи” очко йўқотди, “Аталанта”дан еттита гол

Италия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз якунига етди.

“Наполи” сафар СПАЛга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Аркадиуш Милик ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Куртич мувозанатни тиклади. Шу билан ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.

“Аталанта” эса ўзида “Удинезе”ни меҳмон қилди.дастлаб ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан бергамоликлар бунга еттита гол билан жавоб қайтаришди. Муриэль хет-трик қайд этган бўлса, Иличич дублга эришди, Пашалич ва Траорелар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

А Серия, 9-тур


Аталанта – Удинезе 7:1 (3:1, 4:0)

Голлар: 0:1 – 11 Окака Чука, 1:1 – 21 Иличич, 2:1 – 35, пенальти Муриэль, 3:1 – 43 Иличич, 4:1 – 47 Муриэль, 5:1 – 52 Пашалич, 6:1 – 75, пенальти Муриэль, 7:1 – 83 Траоре.

Четлатиш: Опоку 32 (Удинезе).

СПАЛ – Наполи 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 9 Милик, 1:1 – 16 Куртич.

Торино – Кальяри 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 40 Нандес, 1:1 – 69 Дзадза.

Аталанта Италия чемпионати Наполи
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Де Росси А Серияда қолишни лозим топди
22:08
Кулибали мухлислардан узр сўради
06:52
"Наполи" ўз майдонида "Аталанта"га ютқазиб қўйди
00:47
“Ювентус” президенти жамоага Клоппни олиб келишни истаган, аммо...
21:11