Турғунбоев терма жамоага жалб этилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 ва 19 ноябрь кунлари ЖЧ-2022 саралаш босқичининг 5 ҳамда 6-турлари доирасида ўз майдонида Саудия Арабистони ва Фаластин терма жамоаларини қабул қилади.

Мазкур ўйинлар учун миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов Coca Cola Суперлига клубларидаги бир қатор футболчиларни  таркибга жалб этди.

Биз учун қувончлиси, улар орасида “Навбаҳор”нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев ҳам бор.

Турғунбоев ўтган йили ҳам бош жамоамиз таркибига жалб этилган ҳамда терма жамоамизнинг айрим ўйинларида майдонга ҳам тушганди. У маълум танаффусдан сўнг, яна миллий терма жамоамиз сафига чақирилди.

Биз бўлажак баҳсларда Вадим Абрамов шогирдларига омад ёр бўлиши ва Азизбек Турғунбоев чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан терма жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рибери Голландиядан таклиф олди
17:22
Кун тарихи - 20 август
12:04
Фалькао "Галатасарой" билан келишиб олди
08:36
"Бёрнли" тўпурар футболчиси билан янги шартнома имзолади
22:11