"Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия чемпионати 10-тур "Бернли" жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Жуда ҳам оғир сафар ўйини ва бизнинг ўйинни назорат қилганимиз, ярим ҳимоядаши ҳаракатлар жуда ҳам ажойиб бўлди. Мен жамоамнинг ўйинини жуда ҳам завқ билан томоша қилдим.
Пулишич ёзда атиги бир ҳафта дам олди. Уни катта маблағ эвазига сотиб олишган ва у ўйинга тушишни истади, бироқ нега мен уни дарров ўйинга туширишим керак? Мен тўғри ҳаракат қилиб ундан максимал даражада фойдаланишим керак. Унинг учун жуда ҳам хурсандман.
Мен ҳар доим бир, икки, уч ўйин олдинроқ назар ташлайман. Ўйлашимча, бизнинг ишларимиз жойида ва ғалабага ташнамиз. Бугун фақатгина битта алмаштиришнинг ўзи етади деган қарорга келдим.
Осмонларда учиб юриш муҳим эмас. Яхши ўйнадик ва яна кўп нарсани яхшилашимиз мумкин.
Мен кутилмаганда урилган голлар учун жамоани танқид қиладиган биринчи одамман. Бироқ бугун эмас, чунки футболчиларнинг ҳаракатлари, тўп билан муносабати менга завқ бағишлади", - дейди Лэмпард.
Фрэнк Лэмпард: Пулишич ёзда атиги бир ҳафта дам олди. Нега мен уни дарров туширишим керак экан?
Ўқилган: 2221