Антонио Конте: Ҳар уч кунда ўйнаш осон эмас. Бироз ҳаяжондаман

"Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте Италия чемпионати 9-тур доирасида "Парма" жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ҳар уч кунда ўйнаш осон эмас, бу жисмонан ва руҳан қийинчилик олиб келади.

Биз ўз ўйинимизга бахо бериб, қаерда яна қўшиш мумкинлигини кўришимиз керак. Чунки энди бизни 12 кун ичида яна 4та ўйин кутиб турибди ва мен бироз ҳаяжондаман.

Биз ёш футболчилард Бастони ва Эспозитолардан максимал даражада фойдаланаёпмиз. Бироз сабр қилиш керак бўлади, бироқ улар ҳар доим бир хил ўйин намойиш қилиши лозим. Бу эса ўз навбатида жароҳат олиш эҳтимолини оширади.

Чемпионат ва ЕЧЛ – булар жуда ҳам қиммат мусобақа, "Интер" клуби эса буларни ўтказиб юбора олмайдиган катта жамоа. Бор кучи билан ҳаракат қилаётган йигитларни ҳеч қандай айблай олмайман", - дейди мураббий.

Антонио Конте Интер Италия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Рома" клуби "Барселона" футболчисини ижарага олмоқчи
10:13
Рибери – А Серияда сентябр ойининг энг яхши ўйинчиси
17:04
“Наполи” президенти: Хамес “Наполи”га ўтишга тайёр, бироқ “Реал” жуда кўп пул сўрамоқда
17:48
"Ювентус" – "Милан": Таркиблар!
20:14