Ўзбекистон терма жамоасининг Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўйинлар арафасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 ноябр куни йиғинга киришади.

Бош мураббий Вадим Абрамов ва унинг штаби ушбу йиғинга жалб қилинган футболчилардан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Унда 32 футболчи номи қайд этилган бўлиб, йиғин давомида ва Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг Саудия Арабистони терма жамоаси билан учрашувда иштирок этадиган 23 футболчи саралаб олинади.

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Абдумавлон Абдужалилов (“Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Гвангжу” - Жанубий Корея), Санжар Қодирқулов (“Бунёдкор”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шароф Мухитдинов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Олег Зотеев (“Локомотив”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Акбар Исматуллаев (“Металлург”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”).

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Санжар Шоаҳмедов (“Теренггану” - Малайзия), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Лутфулла Тўраев (“Бунёдкор”), Отабек Шукуров (“Шаржа” - БАА), Аброр Исмоилов (“Сурхон”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”), Жамшид Искандаров (“Локомотив”), Сардор Собирхўжаев (“Пахтакор”), Музаффар Музаффаров (“Металлург”), Азиз Турғунбоев (“Навбаҳор”).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игор Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”), Ҳумоюн Муртазоев (“Насаф”).

Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун Ўзбекистон Лига Кубогида 2-тур учрашувлари старт олади
13:58
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02
Улуғбек Бақоев: Бугун ғалаба қозондик, лекин мен йигитларнинг ўйинидан қониқмадим
23:58