“Интер” ўз майдонида дуранг ўйнади ва биринчи ўринга чиқиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди

Италия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган “Интер” – “Парма” учрашуви ўз якунига етди. “Жужеппе Меацца”да бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Дастлаб Антонио Кандрева миланликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп вақт ўтмай Карамо мувозанатни тиклади.

30-дақиқада меҳмонлар Жервиньонинг голидан сўнг ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Иккинчи бўлим дебютида Ромелу Лукаку ҳисобни тенглаштирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Антонио Конте шогирдлари муҳим очколарни бой берган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олиш имкониятини йўққа чиқарди.

А Серия, 9-тур

Интер – Парма 2:2 (1:2, 1:0)

Голлар: 1:0 – 23 Кандрева, 1:1 – 26 Карамо, 1:2 – 30 Жервиньо, 2:2 – 51 Лукаку.

Интер – Ханданович, Бастони, Годин (де Врей, 66), Шкриньяр, Бираги, Кандрева, Брозович, Барелла, Гальярдини (Политано, 84), Лукаку, Мартинес (Эспозито, 73).

Парма – Сепе, Дармиан, Якопони, Дермаку, Гальоло (Пеццелла, 66), Кулусевски, Скоццарелла, Жервиньо (Барилла, 84), Куцка, Карамо (Спрокати, 71), Эрнани.

Огоҳлантирилар: Барелла (13), Кандрева (44), Эспозито (81), Сепе (88), Дармиан (90).

Интер Италия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Рома" клуби "Барселона" футболчисини ижарага олмоқчи
10:13
Рибери – А Серияда сентябр ойининг энг яхши ўйинчиси
17:04
“Наполи” президенти: Хамес “Наполи”га ўтишга тайёр, бироқ “Реал” жуда кўп пул сўрамоқда
17:48
"Ювентус" – "Милан": Таркиблар!
20:14