Дриблинглар устаси “Парма” билан шартнома имзолайди

Ҳозирда эркин агент мақомида бўлган франциялик ярим ҳимоячи Хатем Бен Арфа Италиянинг “Парма” клуби билан шартнома имзолаши мумкин.

Бу ҳақида La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатди. Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи ўтган мавсум Франциянинг “Ренн” клуби шарафини ҳимоя қилган, 37 учрашувда 9 марта гол урганди.

Таъкидлаш лозимки, “ПСЖ”, “Марсель”, “Лион”, “Нькасл” каби клублар шарафини ҳимоя қилган Хатем Европада энг кўп дриблинг ишлатадиган футболчилар учлигига киради.

Ўқилган: 784
Италия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича