Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси маълум бўлди

"Арсенал" ҳужумчиси Николя Пепе Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди.

УЕФА расмий сайтида ёзилишича, 24 ёшли ивуарлик футболчи Европа Лигасининг 3-турида "Виктория Гимараеш" (3:2)га қарши учрашувда дубль қайд этди. Қолаверса, у ҳар иккала голини ҳам жарима зарбаларидан сўнг киритишга эришди.

Шунингдек, Райан Кристи ("Селтик"), Франко Васкес ("Севилья") ва Уссама Идрисси (АЗ) номлари ҳам даъвогарлик қилган эди.

Ўқилган: 623
Арсенал Европа Лигаси Николя Пепе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича