Профессионал футбол лигаси Cоcа-Cоlа Ўзбекистон кубоги финал учрашувини юқори савияда ташкил этиш йўлида “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар маркази билан келишувга эришгани ҳамда финал баҳси олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани ушбу марказда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
Режага кўра, бугун - 25 октябр куни Шота Арвеладзе ҳам, Миржалол Қосимов ҳам матбуот анжуманига жамоанинг етакчи футболчилари билан ташриф буюради. Бунда анжуман одатдаги кўринишда эмас, байрамона руҳда ўтиши асосий аҳамият касб этади. Мазкур жараённи исталган футбол мухлиси кузатиб бориш имкониятига эга. 19:00 да бошланадиган анжуманга барча турдаги ОАВ ходимлари, футбол жамоатчилиги вакиллари ва мухлисларни таклиф этамиз.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон кубоги ғолибига топшириладиган янги соврин ҳам бугун “Самарқанд дарвоза”га олиб келинади ва истовчилар унинг фонида суратга тушиши, ўзларининг севимли футболчи ва мураббийлари имзоси туширилган махсус откриткаларни олиш имкониятига эгалар.
Бугун Ўзбекистон Кубоги финали олдидан тадбирлар ўтказилади
Ўқилган: 2210