Баҳодир Аҳмедов: Тожикистон билан учрашувда ҳам ғалаба қозонишга уринамиз

Эронда давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Непал билан тўқнаш келди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада футзалчиларимиз қитъа чемпионати финал босқичи йўлланмасини нақд қилишди.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Непал терма жамоаси бугун анча яхши ўйин намойиш этди. Непалликлар бизга етарлича қаршилик кўрсатишга уринди. Якунда қайд этилган натижадан хурсандман. Аммо бутун ўйин давомида шогирдларим ҳаракатларидан тўла мамнун бўлдим, дея олмайман. Зеро жуда кўплаб вазиятларда кичик хатоларга йўл қўйдик, кўплаб қулай имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Бироқ асосийси – мазкур учрашувда ҳам ғалаба қозона олдик ва натижада Осиё чемпионати финал босқичига йўл олдик.  

Бугун бир қатор ёш футзалчиларимизга ўйин имкониятини тақдим этдим. Улар мана шундай учрашувларда ўйнаб, секин-аста тажриба тўплаши лозим.  

Энди олдинда яна бир муҳим ўйин турибди. Биз ҳар бир учрашувда фақат ғалаба қозонишга уринамиз. Тожикистон билан бўладиган учрашувда ҳам фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз, - деди тажрибали мутахассис.

Ўқилган: 2344
Футзал. Осиё

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича