Европа Лигаси, 3-тур. "Арсенал" – "Витория Гимараэш" 3:2

Европа Лигаси мусобақасининг 3-туридан ўрин олган ўйинлар ниҳоясига етди. Жумладан, Лондонда "Арсенал" клуби Португалиянинг "Витория Гимараэш" жамоасини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб, Эдвардс меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, кейин майдон эгалари кетма-кет учта гол уришга эришдилар. Ниҳоят, Пепе икки гол уриб, дубль қайд этди. Яна бир гол Мартинелли ҳисобига ёзилди.

Шу тариқа Эмери шогирдлари гуруҳ босқичининг учта ўйинида ҳам ғалаба қозонишди.

Европа Лигаси, 3-тур
Арсенал Англия – Витория Гимараэш Португалия 3:2 (1:2, 2:0)
Голлар: 0:1 – 8 Эдвардс, 1:1 – 32 Мартинелли, 1:2 – 36 Бруно Дуарте, 2:2 – 80 Пепе, 3:2 – 90 Пепе.
Арсенал – Мартинес, Мустафи, Холдинг, Тирни, Мэйтленд-Найлз (Гендузи, 46), Торрейра, Смит-Роу, Мартинелли, Уиллок (Себальос, 46), Бельерин, Ляказетт (Пепе, 75).
Витория Гимараэш – Мигел Силва, Гарсия, Тапсоба, Венансиу, Анен, Поа, Андре Алмейда (Педру Родригеш, 64), Эдвардс (Андре Перейра, 71), Агу, Давидсон (Рошинья, 87), Бруно Дуарте.
Огоҳлантиришлар: Мустафи (35), Гарсия (58), Поа (60), Ляказетт (74), Тапсоба (84).

Ўқилган: 678
Арсенал Европа Лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича