“МЮ” ва “Вулверхэмптон”да ғалаба, “Рома” сўнгги дақиқада уч очкони қўлдан чиқарди

Европа Лигасининг 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашуалар ўз ниҳоясига етди.

“Порту” клуби ўзида “Рейнджерс” билан дуранг ўйнаган бўлса, “Фейеноорд” кутилмаганда “Янг Бойз”га ютқазиб қўйди.

“Рома” ўзида Мёнгладбахнинг “Боруссия”си билан куч синашди. Римликлар сўнгги дақиқаларда ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Истанбул” Кахвечининг ягона голи эвазига ғалабани тантана қилди.

Туркиянинг яна бир клуби “Бешиктош” ўзида “Брага”га ютқазиб қўйди. “Вулверхэмптон” эса “Слован” устидан иродали ғалабани қўлга киритди.
“Манчестер Юнайтед” Сербияга сафар қилди ва Антони Марсьялнинг ягона голи эвазига “Партизан”ни мағлуб этди. Гуруҳнинг бошқа ўйинида “Астана” сафарда АЗдан қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олди.

Европа Лигаси, 3-тур

G гуруҳи

Порту Португалия – Рейнджерс Шотландия 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 1:0 – 36 Диас, 1:1 – 44 Морелос.

Янг Бойз Швейцария – Фейеноорд Голландия 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 14, пенальти Ассале, 2:0 – 28, пенальти Нсаме.


I гуруҳи

Гент Бельгия – Вольфсбург Германия 2:2 (1:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 3 Вегорст, 0:2 – 24 Жоао Виктор, 1:2 – 41 Яремчук, 2:2 – 90 Яремчук.

Сент-Этьен Франция – Александрия Украина 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 1:0 – 8 Силва, 1:1 – 14, автогол Силва.


J гуруҳи

Рома Италия – Боруссия М Германия 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 32 Дзаньоло, 1:1 – 90+5, пенальти Штиндль.

Истанбул Туркия – Вольфсберг Австрия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 78 Кахвечи.


K гуруҳи

Бешиктош Туркия – Брага Португалия 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 38 Рикарду Орта, 1:1 – 71 Найир, 1:2 – 80 Эдуарду.

Слован Братислава Словакия – Вулверхэмптон Англия 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 11 Шпорар, 1:1 – 58 Саисс, 1:2 – 63, пенальти Хименес.


L гуруҳи

Партизан Сербия – Манчестер Юнайтед Англия 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 43, пенальти Марсьяль.

АЗ Алкмар Голландия – Астана Қозоғистон 6:0 (2:0, 4:0)

Голлар: 1:0 – 39, пенальти Копмейнерс, 2:0 – 43 Боадю, 3:0 – 77 Стенгс, 4:0 – 83, пенальти Копмейнерс, 5:0 – 85 Сугавара, 6:0 – 90 Идрисси.

Вулверхэмптон Европа Лигаси Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ финалчилари ўзлари учун ажратилган 12 мингта чиптанинг ярмини ҳам сота олишмади
11:22
Европа Лигаси. Ярим финалнинг илк учрашувларига ҳакамлар тайинланди
17:21
Педро тарихий натижаларни қайд этди
13:29
Европа Лигасининг 2-турида энг яхши футболчи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди
13:25