"Манчестер Юнайтед" сафарда, "Рома" ва Арсенал" ўз майдонида ўйнайди. Бугун Европа Лигасида 3-тур баҳслари ўтказилади

Бугун, Кўхна қитъанинг нуфузи бўйича иккинчи мусобақаси Европа Лигасида ҳам 3-тур учрашувлари старт олади.

"Манчестер Юнайтед" мазкур тур доирасида меҳмонда "Партизан"га қарши беллашади. Айни вақтда "қизил иблислар" ўз гуруҳида 4 очко билан пешқадамлардан бири бўлиб турибди. Оле-Гуннар Сульшер ушбу баҳсда айрим ёшларга имконият бермоқчи.

Лондоннинг "Арсенал" клуби эса "Эмирайтес Стедиум"да Португалиянинг "Виктория Гимараеш" клубини қабул қилади. Эмери жамоасида ҳозирда кайфият юқори эмас. "Тўпчилар" АПЛнинг 9-турида "Шеффилд Юнайтед"га ютқазиб қўйди ва шундан сўнг Эмерининг жамоадкги тақдири сўроқ остида қолмоқда.

Аввалги икки турда ҳам мағлубиятга учраган "Краснодар" 3-турда Туркияда меҳмон бўлади. "Трабзонспор"га қарши янада қийин баҳсни ўтказишади. "Рома" эса уйда "Боруссия М" билан баҳслашади. Ҳозирда римликлар ҳисобида ҳам 2-турдан сўнг 4 очко мавжуд.

Европа Лигаси, 3-тур

22:00. ЦСКА - Ференцварош
22:00. Лудогорец - Эспаньол
22:00. Янг Бойз - Фейеноорд
22:00. Слован - Вулверхэмптон
22:00. Қорабоғ - АПОЭЛЬ
22:00. Гент - Вольфсбург
22:00. Порту - Рейнджерс
22:00. Партизан - Манчестер Юнайтед
22:00. Сент-Этьен - Александрия
22:00. Бешиктош - Брага
22:00. Аз Алкмар - Астана
22:00. Рома - Боруссия М
22:00. Истанбул - Вольфсберг
00:00. Динамо Киев - Копенгаген
00:00. Арсенал - Виктория Гимараэш
00:00. Ренн - ЧФР
00:00. Мальме - Лугано
00:00. Селтик - Лацио
00:00. ПСВ - Ласк
00:00. Севилья - Дюделанж
00:00. Трабзонспор - Краснодар
00:00. Спортинг - Русенборг
00:00. Айтарахт Ф - Стандард
00:00. Хетафе - Базель

Арсенал Европа Лигаси Манчестер Юнайтед Рома Трабзонспор
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” аутсайдерга ютқазиб қўйди ва Ла Лигадаги илк мағлубиятини тан олди
01:55
Евро-2020 саралаши. Бугун Испания ва Италия термалари ўз ўйинларини ўтказишади
08:21
Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашувини япониялик ҳакамлар бошқаради
16:58
"Бунёдкор" қўшиб берилган дақиқаларда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди
21:12