"Бавария" Нойерга ўринбосар топди

"Шальке" дарвозабони Александр Нюбель фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин.

Sport Bild нашрида ёзилишича, мюнхенликлар 23 ёшли дарвозабонни келгуси мавсумнинг ёзида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Нюбельнинг "Шальке" билан шартномаси мавсум охирида якунланади.

Ўз навбатида "Бавария" клуби Нойер билан хайрлашмоқчи эмас ва унга 2023 йилнинг ёзига қадар мўжалланган шартномани таклиф қилмоқчи.

Ўқилган: 1852
Александр Нюбель Бавария Шальке-04

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича