ЕЧЛ гуруҳ босқичлари тарихида энг кўп гол урган англиялик футболчини биласизми?

“Тоттенхем” клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида “Црвена Звезда” клубини(5:0) мағлуб этди. Учрашувда дубль қайд этган Харри Кейн мусобақа гуруҳ босқичларидаги ўзининг 15 ҳамда 16-голларини урди.
 
Англияликлар орасида Кейндан яхшироқ натижа Пол Скоулзга тегишли.

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси 19 та гол билан ЕЧЛ гуруҳ босқичларида энг кўп гол урган англиялик футболчи бўлиб турибди.

Ўқилган: 990
Европа Чемпионлар лигаси Тоттенхэм Харри Кейн

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича