Мерганларимиз лицензион Осиё чемпионатига йўл олишди

3-11 ноябрь кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур қитъа биринчилиги келаси йили бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига тўғридан тўғри йўлланма берувчи сўнгги мусобақадир. Шу боис ҳам терма жамоамизнинг асосий қисми зиммасида улкан масъулиятни ҳис қилган ҳолда бугун Доха шаҳрига йўл олди. Мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз таркиби қуйидагича:

Вадим Скороваров
Суҳроб Мирзажонов
Владимир Свечников
Азизжон Муҳамадраҳимов
Саидхон Сайфуддинов
Руслан Утаганов
Бекзод Абдураҳимов
Алексей Ремнев
Абдуғофур Ирсалиев
Демьян Кривов
Маргарита Орлова
Мухтасар Тоҳирова
Олима Комилова

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бўлажак мусобақада терма жамоамиз вакилларига омад ва зафарлар тилаб қолади.

UFF.uz Спорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида 14 та медаль қўлга киритишди
03:35
Оғир атлетикачимиз Беларусдаги мусобақада совриндор бўлди
13:18
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Кубага йўл олди
14:42
Бокс. Исроил Мадримовдан яна бир супер ғалаба
10:54