“Барселона” қийин ғалабага эришди, “Интер” ўзида “Боруссия Д”га имкон қолдирмади ва бошқа натижалар

ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Интер” ўзида “Боруссия Д”га қарши баҳс олиб борди. Унда Лаутаро Мартинес ва Кандреванинг голлари миланликларга ғалаба олиб келди.

“Барселона” эса Чехияда “Славия”ни қийинчилик билан мағлуб этди. Лионел Месси 3-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқада Боржил мувозанатни тиклади. Орадан кўп ўтмай мезбонлар ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва бу каталонларга уч очкони тақдим этди.

“Ливерпул” эса сафарда йирик ғалабага эришди. “Генк”ка қарши ўйинда Алекс Окслейд-Чемберлен дубл қайд этган бўлса, Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳдар биттадан гол уришди.

“Наполи” эса голларга бой бўлган баҳсда “Ред Булл”ни таслим этди. Неаполликлар сафида Дрис Мертенс иккита голга муаллиф бўлди, яна бир голни Лоренцо Инсинье киритди. Залцбургликлар сафида эса Эрлинг Холанд дублга эришди.

ЕЧЛ, 3-тур
Славия Чехия – Барселона Испания 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 3 Месси, 1:1 – 50 Боржил, 1:2 – 57, автогол Олайинка.
Славия – Коларж, Цоуфал, Кудела, Говорка, Боржил, Шевчик, Соучек, Зелены (Тецл, 46), Станчу (Гушбауэр, 77), Масопуст (ван Бюрен, 76), Олайинка.
Барселона – тер Стеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба, де Йонг, Бускетс (Видаль, 78), Артур (Ракитич, 84), Месси, Суарес, Гризманн (Дембеле, 69).
Огоҳлантиришлар: Альба (35), Масопуст (56), Боржил (64), Олайинка (71), Шевчик (76), Дембеле (90).

Интер Италия – Боруссия Д Германия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 22 Мартинес, 2:0 – 89 Кандрева.

Генк Бельгия – Ливерпуль Англия 1:4 (0:1, 1:3)
Голлар: 0:1 – 2 Окслейд-Чемберлен, 0:2 – 57 Окслейд-Чемберлен, 0:3 – 77 Мане, 0:4 – 87 Салах, 1:4 – 88 Одей.

Ред Булл Австрия – Наполи Италия 2:3 (1:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 17 Мертенс, 1:1 – 40, пенальти Холанд, 1:2 – 64 Мертенс, 2:2 – 72 Холанд, 2:3 – 73 Инсинье.

*****

Эътиборингизга Мессининг голини ҳавола қиламиз:

Барселона Боруссия Д Европа Чемпионлар лигаси Интер
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Германия, Бельгия ва Голландияда йирик ғалаба, Уэлс мусобақага йўлланма олди
07:51
"Бавария" етакчиси қишда "МЮ" сафига қўшилиши мумкин
13:38
4 нафар ёш футболчи "Футбол дўстлик учун" лойиҳасида Ўзбекистон номидан иштирок этади
10:07
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24