Геннадий Орлов: Шомуродов ўзбек, унинг футбол тафаккури россиялик ҳужумчиларникидан юқори

Россиялик футбол шарҳловчиси Геннадий Орлов Россия чемпионатида тўп сурувчи ҳужумчиларга бахо берди.

- Менга масалан, Шомуродов жуда ҳам ёқмоқда. Биласизми нега? У ўзбек, бироқ унинг футбол тафаккури россиялик ҳужумчиларникидан юқори даражада.

У билан ушбу кўрсаткич бўйича фақатгани Дзюба рақобатлашиши мумкин.

- Шу даражадами?

- Ҳа. Соболев бир хил ҳаракат қилади. Шомуродовнинг эса кўп алдамчи ҳаракатлари бор.

- Чаловчи?

- Федор ўзи тўпни олиб олдинга юра олмайди. Балки келажакда бунинг уддасидан чиқиб қолар.

Ҳар доим Европанинг наъмуналаридан андоза олиш керак. Мен бир марта Смоловга Левандовскидан ўрнак олишни маслаҳат берган эдим. Польшалик футболчи барча 90 дақиқа гол уриш ҳақида ўйлайди. Бизникилар эса кайфиятига қараб ўйнайди.

Бугун истеъдодли бўлишнинг ўзи етмайди. Ишлаш ҳам керак. Суареснинг тўпсиз қанча югуришини кўринг. Ёки Роналду. Менинг фикримга кўра, Семак ўз шогирларига шуни сингдира олди.

- Шунақа деб ўйлайсизми?

- Дриусси кам гол урмоқда. Гол уриш қобилияти ҳали унга қайтади. Аргентиналик футболчининг жамоа учун ўйнаётгани жуда ҳам яхши.

Ўқилган: 1811
Легионерларимиз Россия чемпионати Ростов Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича