Сўнгги йилларда шарқий Лондон клубини гранд клублар қаторига қўшиш учун кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.
 
Трансфер ойнасида сарфланаётган катта суммалар эвазига олиб келинган футболчилар эса бу мақсадга эришиш учун ожизлик қилмоқда ёки ишончни оқлай олишмаяпти. Шу ўринда клуб академияси сўнги пайтларда оқсаётгани сир эмас. Зеро, бир пайтлар мазкур клуб мактаби жаҳон футболи осмонини бир қанча юлдузлар билан бойитганди.

«Вест Хэм» тарихи билан қизиққанлар учун ушбу клуб тарбияланувчиси ҳисобланган юлдузлар ҳақида сўз юритамиз.

Пол Инс (клубдаги фаолияти 1984-1989)

Клуб академиясидан етишиб чиққан Пол 1984-1989 йиллар оралиғида «ҳаммерлар» шарафини ҳимоя қилган. Ярим ҳимоячи кейинги фаолияти давомида «Манчетер Юнайтед», «Интер», «Ливерпуль» сингари суперклублар либосини кийиб, узоқ йиллар ўзининг нималарга қодирлигини исботлаган.
 
 

Рио Фердинанд (1995-2000)

Рио клуб билан 1995 йил биринчи профессионал шартномасини имзолаган. «Вест Хэм» сафида 127 ўйинда майдонга тушишга улгурди. Ўз потенциалини тўла намоён этган ҳимоячини «Лидс Юнайтед» 2000 йилда рекорд 18 миллион фунт эвазига ўз сафига қўшиб олди. Фердинанд «Лидс» таркибида узоқ қолмади. 2002 йилнинг ёзида Сэр Алекс Фергюссон Риони ўз жамоаси сафида кўришни хоҳлади. Жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланган футболчи учун 46 миллион евро тўланди. Ўшанда Рио футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланганди. Бунга қадар франциялик Лилиан Тюрам 41,5 миллион евро билан рекордчи ҳисобланарди. Рио «манкунианлар» сафида 2014 йилга қадар тўп тепди. У ҳар доим энг барқарор ҳимоячилардан бири бўлиб қолди.
 
 


Фрэнк Лэмпард (1995-2001)

Тирик афсона. Фрэнк ҳам Рио Фердинанд билан бирга 1995 йил «Вест Хэм»нинг асосий жамоаси таркибига қўшилди ва 2001 йилга қадар тўп тепди. 148та учрашувда «ҳаммерлар» шарафини ҳимоя қилгач, 2001 йилда 11 миллион фунт эвазига Лондоннинг бошқа жамоаси «Челси»га кўчиб ўтди. Лэмпарднинг «аристократлар» таркибида қандай мўъжизалар кўрсатгани барчага маълум. У «Челси» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (211та гол).
 
 


Жо Коул (1998-2003)

Жо «болғачилар» сафида 126 бор майдонга тушди ва 2003 йилда Лэмпарднинг ортидан «Стэмфорд Бридж» томон отланди. «Вест Хэм» ўз тарбияланувчиси туфайли 6,6 миллион фунт ишлаб топганди.
 
 

Майкл Каррик (1998-2004)