"Боруссия" клуби Моуриньони таклиф қилиши мумкин

"Боруссия" жамоанинг бош мураббий лавозимига Жозе Моуриньо таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Жамоани бошқараётган Люсьен Фаврга клубнинг мусобақадаги вазиятини ўзгартиришга вақт берилган. Яқин кунлардаги ўйинлар швейцариялик мутахассиснинг тақдирини ҳал қилади. Ушбу ой "Боруссия" клуби "Интер" билан ЕЧЛда, "Шальке" билан Бундеслигада ва "Менхегладбах" билан Германия кубогида ўйнайди. Ноябрь ойининг ўрталарида эса чемпионат доирасида "Бавария" билан куч синашади.

"Боруссия" клуби раҳбарияти мавсум орасида мураббий алмаштирмоқчи эмас, бироқ Фаврнинг аҳволига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди.

Агарда мураббий барибир ҳам бўшатиб юборилса, унинг ўрнини эгаллаш учун асосий даъвогар Моуриньо бўлиб турибди. Жозе "Боруссия" раҳбарлар кенгаши раиси Ханс-Йоаким Ватцке билан доимий алоқада.

Боруссия Д Германия чемпионати Жозе Моуринью
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" – "Хоффенхайм", "Фрайбург" – "Боруссия" Д: Таркиблар!
17:51
Санчонинг дубли "Боруссия Д"да ғалаба олиб келди
00:05
Бундеслига. Сўнгги тур ўйинларининг бошланғич таркиблари маълум
17:38
Наварралик футболчи "Бавария"ни тарк этиши мумкин
18:13