Ла Лига класикони 18 декабрь куни ўтказиш ҳақидаги қарорига апелляция беради

Ла Лига Испания Қироллик футбол федерациясининг "Барселона" – "Реал" учрашувини 18 декабрь санасига кўчириш қарори билан норози.

Бугун класиконинг ўтказиладиган янги санаси расман тасдиқланди. Федерация клубларнинг 18 декабрь куни ўйнаш истагини қўллаб-қувватлади.

Ла Лига класикони 4 декабрь куни ўтказиш тарафдори эди ва бунинг ортида молиявий жиҳатларини кўзда тутган.

Энди Испания чемпионати раҳбарияти федерация қарори устидан миллий спорт қўмитасига аппеляция юборишни режа қилмоқда. Ла Лига президенти Хавьер Тебаснинг фикрига кўра, улар ўйин саналарини белгилашга ҳақли.

"Барселона" – "Реал" учрашуви Каталониядаги тартибсизликлар туфайли 26 окятбрь санасидан бошқа кунга сурилди.

Ўқилган: 618
Барселона Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича